588 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дорилар сотувга чиқишининг олди олинди
Жиззах вилоятида 588,5 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Прокуратура департаменти хабарига кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгиобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида «Сангзор-15» ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Самарқанд—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк машинаси тўхтатилиб кўздан кечирилган.
Шунда, фуқаро А.У. тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 588,5 млн сўмлик жами 1000 қути дори воситасини Тошкент шаҳрида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Г.Б.га сотишга келишиб олиб кетаётган аниқланган. Ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

12:16
Тегишли ҳужжатлари бўлмаган ярим млрд сўмлик дорини сотаётган дорихона аниқланди

13:52 / 09.03.2025
Самарқандда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

19:54 / 28.02.2025
Ўзбекистонликлар дорига қанча пул сарфлайди?

14:54 / 23.02.2025