Германия канцлерлигига номзодлар «тўрт кишилик теледуэл» ўтказди
Германия тарихида биринчи марта Бундестаг сайловлари олдидан канцлерликка тўрт нафар номзод теледебатларда қатнашди. Улар ўнг популизм, АҚШ, Россия, Украина, иқтисодиёт ва миграция ҳақида гапирди.

Фото: Kay Nietfeld/dpa-Pool/picture alliance
Берлинда Бундестагга навбатдан ташқари сайловларда канцлерликка тўрт номзод ўртасида теледебатлар бўлиб ўтди. Муҳокама 16 феврал, якшанба куни овоз беришдан бир ҳафта олдин бўлиб ўтди. Уни RTL ва n-tv телеканаллари эфирга узатди.
Германия тарихидаги биринчи Quadrell
Германия тарихида илк бор теледебатларда канцлерликка тўрт нафар номзод иштирок этди. Баҳс икки соат давом этди ва «тўртлик дуэли» деб таржима қилиниши мумкин бўлган das Quadrell дея аталди.
Унда Германия социал-демократик партиясидан (ГСДП) амалдаги канцлер Олаф Шолц, Христиан-демократик иттифоқ/Христиан-социал иттифоқ (ХДИ/ХСИ)дан Фридрих Мерц, «Германия учун муқобил» (ГуМ) ўта ўнг партиясидан Алис Вайдел ҳамда амалдаги вице-канцлер, иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири Роберт Ҳабек «Иттифоқ-90»/«яшиллар»дан қатнашди. Баҳсни телебошловчилар Пинар Аталай ва Гюнтер Яух олиб борди.
ГуМ диққат марказида
Теледебатда Вайдел ўзининг асосий рақобатчилари билан биринчи марта шахсан учрашди. У уларни «мамлакатдаги барча муаммолар»да айблади. Шолц Германиядаги «анъана» ҳақида гапирди: «Биз миллий социализм тажрибасидан ўргандик: ўта ўнглар билан ҳамкорлик қилмаслик». У 29 январ куни Бундестагдаги овоз бериш натижасини яна бир бор танқид қилди, ўшанда ГуМ ХДИ/ХСИ резолюциясини қўллаб-қувватлади.
Вайдел ГуМни миллий социалистлар билан солиштиришни «можароли» ва «миллионлаб сайловчиларни ҳақорат қилиш» деб атади. Мерц ХДИ/ХСИ ГуМ билан ҳамкорлик қилмаслигига ваъда бериб, уни «ўнг радикал партия, асосан ўнг экстремистик» деб атади.
Ҳабек Жей Ди Вэнснинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқида ГуМни қўллаб-қувватлаганига ишора қилиб, «шубҳали вице-президентларнинг сайлов тавсиялари» ҳақида гапирди. Мерц, шунингдек, АҚШ вице-президентини ГуМ бойкотини тўхтатишга чақиргани учун танқид қилди.
Мавзуга оид

12:45 / 10.03.2025
Германия темирйўл компанияси поездлар кечиккани учун 196,8 млн евро тўлади

10:27 / 10.03.2025
Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

23:28 / 08.03.2025
Германияда Мерц ва Шолц партиялари коалиция тузиш бўйича келишувга эришди

14:31 / 08.03.2025