Ўзбекистон | 10:43 / 16.02.2025
2540
1 дақиқада ўқилади

2024 йилда Ўзбекистонга олиб кирилган мобил телефонлар сони маълум қилинди

Энг кўп мобил телефон Хитойдан импорт қилинган.

Фото: Getty images

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилда хориждан қарийб 4,2 млн дона мобил телефон импорт қилган.

Импорт қилинган мобил телефонларнинг умумий қиймати 374,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган.

Ўзбекистонга 2024 йилда энг кўп телефон импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 3,4 млн дона
  • Вьетнам – 589,4 минг дона
  • Ҳиндистон – 113,6 минг дона
  • Ҳонгконг – 46,1 минг дона
  • Бошқа давлатлар – 5,4 минг дона

 

Мавзуга оид