Қўқонда кўпйиллик дарахтни кесмоқчи бўлган фуқаролар қамоққа олинди
Улар чинорни кесишга уриниб, қочиб кетган. Ўсимлик дунёсига 117 млн сўм зарар етказилган.

Фото: Фарғона вилоят Экология бошқармаси
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрининг «Зилол» маҳалласида чинор дарахтини кесишга уриниб, қочиб кетганлар ушланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, шу мазмундаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Фарғона вилоят прокуратураси, Экология бошқармаси Қўқон шаҳри бўлими ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Зилол маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилган.
Унда номаълум шахслар томонидан ҳеч қандай рухсатномасиз кўпйиллик чинор дарахтининг ярим қисмига қадар арралангани аниқланган. Далолатномага кўра, ўсимлик дунёсига 117 млн сўм етказилган зарар ҳисобланган.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида аниқланишича, 13 февраль куни Учкўприк тумани, «Фаровон» маҳалласи, Калтасой қишлоғида яшовчи икки нафар фуқаро чинорни қасддан шикастлаган.
Уларнинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан ҳуқуқбузарлик содир этилгани аниқланган ва ҳар бирига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шунингдек, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (яшил зоналарда дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ёки шикастлаш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

11:14 / 25.02.2025
Фарғонада компютер клуби ходимларини калтаклаганлар қамоққа олинди

21:44 / 24.02.2025
“Мен Валломовман!” – Фарғонада безорилар компютер клуб ходимларини калтаклади

09:56 / 21.02.2025
Фарғонада Nexia-3 поезд тагида қолиб кетди

16:14 / 16.02.2025