Тошкентга яна 1000 та Yutong автобуслари олиб келиниши мумкин
Тошкент шаҳрига яна 1000 та Yutong автобусларини олиб келиш имкониятлари ўрганилмоқда.

Фото: Транспорт вазирлиги
Транспорт вазирлиги маълум қилишича, вазир Илҳом Маҳкамов Хитойнинг Yutong Bus компаниясининг халқаро маркетинг бўйича вице-президенти Цюй Пен билан учрашиб, Ўзбекистонда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш жараёнида ҳаракат таркибларини янгилаш борасидаги вазифаларни муҳокама қилди.
Хусусан, томонлар 200 та электробус сотиб олиш лойиҳасини амалга оширишнинг ҳозирги ҳолатини, шунингдек, Тошкент шаҳри учун яна 1000 та автобус сотиб олиш бўйича истиқболли лойиҳа юзасидан фикр алмашди. Шунингдек, хусусий тадбиркорлар томонидан электробусларни сотиб олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ жиҳатлар атрофлича муҳокама этилди.
Транспорт вазири Ўзбекистонда фойдаланилаётган Yutong компанияси томонидан ишлаб чиқарилган автобус ва электробуслар сони ортиб бораётганидан келиб чиқиб, компания томонидан кўрсатилаётган сервис хизматларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Мавзуга оид

10:02 / 01.03.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишлари ўзгартирилади

18:22 / 27.02.2025
Тошкентда автобус дарахтга бориб урилди

16:25 / 27.02.2025
Тошкент вилоятининг 7 та шаҳрига 170 та автобус харид қилинади

11:23 / 25.02.2025