620 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган тикувчилик цехи аниқланди
Ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 621,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётган МЧЖ фош этилди.

Фото: Ўзэнергоинспекция
«Ўзэнергоинспекция» Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва электр таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказилди.
Унда, Қўрғонтепа туманида жойлашган "З.Т.И." МЧЖга қарашли тикувчилик цехида ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, энергия таъминоти корхонасига 621,6 млн сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид

09:40 / 06.03.2025
2,1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган корхона фош этилди

14:05 / 05.03.2025
Тошкент ва Андижонда 1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди

09:02 / 05.03.2025
Қарийб ярим млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

09:32 / 04.03.2025