Ўзбекистон | 17:00 / 13.02.2025
1163
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Нукусда “Меҳнат ва самара” биринчи хотин-қизлар форуми ўтказилди

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ташаббуси билан ўтказилган форумда Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик ривожига масъул тузилмалар раҳбарлари, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида бизнес лойиҳалари молиялаштирилган аёл тадбиркорлар, ўз бизнесини ташкил этиш истагида бўлган хотин-қизлар, “Кичик бизнесга кўмаклашиш ҳудудий маркази” вакиллари иштирок этишди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари Рустам Сапарбаев, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ масъул ходими Дилшод Умаров ва бошқалар сўзга чиқишиб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, Қорақалпоғистонда бу йўналишда яратилган имкониятлар ҳақида тўхталди.

Илк бор ўтказилган форум қорақалпоғистонлик аёл тадбиркорлар учун ўзига хос мулоқот майдонига айланди. Тадбирда улар томонидан бизнесни ривожлантиришга доир янги таклифлар ва янги бизнес ғоялар ўртага ташланди.

Иштирокчиларга “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан бизнес учун таклиф этилаётган янги маҳсулотлар ва хизматлар, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида жорий этилган молиявий инструментлар ҳақида ахборот берилди.

Тадбирда иштирок этган Ямагата университети профессорлари Омата Шинжи ва Танабе Хироюки Япониянинг кичик бизнесни ривожлантириш тажрибалари ҳамда KAIZEN ва LEAN услубларидан фойдаланиб бизнес юритиш борасидаги тажрибалари билан бўлишди.

Форум доирасида банк молиявий кўмагида ўз бизнесини йўлга қўйган хотин-қизларнинг ишлаб чиқариш ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Унда 30 нафарга яқин ҳунарманд ва тадбиркор аёлларнинг маҳсулотлари намойиш этилди.

Тадбир якунида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Ямагата университети ҳамкорлигида ташкил этилган U-HOPE ўқитиш дастурини муваффақиятли тамомлаган 2-авлод тренерлари сертификатлар билан тақдирланди.

Маълумот учун, “Бизнесни ривожлантириш банки” 2024 йилда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида 18 866 нафар хотин-қиз учун 919 млрд 800 млн молиявий маблағ ажратган. Банкка бириктирилган маҳаллаларда 1 868 нафар аёл тадбиркорлар 122 млрд 900 млн сўм миқдорида молиялаштирилган. Натижада 3 862 та янги иш ўрни яратилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид