Ўзбекистон | 14:55 / 12.02.2025
5740
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Tenge Bank Visa билан ҳамкорликда бир қатор инновацион тўлов хизматларини ишга туширмоқда

Tenge Bank Visa билан ҳамкорликда ўз мижозлари учун бир қатор янги рақамли тўлов ечимларини ишга туширмоқда, улардан иккитаси Ўзбекистонда биринчи марта тақдим этилади. Эндиликда Tenge Bank Visa карта эгалари ўзларининг турмуш тарзи ва хоҳишларига тўлиқ мос келадиган хизматни танлашлари мумкин.

Фото: Tenge Bank

Fidesmo Pay – замонавий аксессуар

Fidesmo Pay NFC технологияли узуклар каби ақлли аксессуарларни таклиф этади, улар нафақат контактсиз тўловларни амалга оширишга имкон беради, балки фойдаланувчининг шахсини ҳам таъкидлайди. Ушбу аксессуар замон талабига айланиб, юқори технологияни қадрлайдиган ҳар бир кишининг мақоми ва нафис дидини намойиш этувчи мода тақдимотига айланади.

Garmin Pay – фаол ҳаёт кечирувчилар учун тўлов ечими

Динамик турмуш тарзини олиб борадиганлар учун Garmin Pay ажралмас ёрдамчи саналади. Эндиликда Garmin ақлли соатлари ва фитнес-трекерлари эгалари машғулотлардан ёки очиқ ҳавода фаол ҳордиқдан чалғимасдан бир ҳаракатда харидлар учун тўлашлари мумкин. Бу ечим тезлик, қулайлик ва хавфсизликни таъминлаб, шу билан бирга фаол ҳаракатда қолиш имконини беради.

Swoo - максимал фойда келтирадиган универсал мобил ҳамён

Swoo рақамли ҳамёнининг бир қисми бўлган Swoo Pay хизмати энг кенг аудитория учун мўлжалланган ва одатий ҳамённинг ҳақиқий ўрнини босиб келмоқда. Google Play ва Huawei AppGallery’da юклаб олиш мумкин бўлган Swoo хизмати Android қурилмалари фойдаланувчиларига Visa карталари қабул қилинадиган исталган жойда тез ва хавфсиз тўловларни амалга ошириш имконини беради. Қулайлик ва юқори даражадаги ҳимоядан ташқари, Swoo Pay фойдаланувчиларга қўшимча имтиёзлар беради: махсус бонуслар ва эксклюзив таклифлар ҳар бир харидни энг яхши келишувга айлантиради.

Хавфсизлик ва технологик мукаммаллик

Тақдим этилган барча хизматлар энг илғор халқаро хавфсизлик стандартлари талабларига жавоб беради ва шахсий маълумотларни максимал даражада ҳимоя қилади. Tenge Bank тўлов жараёнини нафақат қулай, балки ҳар бир мижоз учун имкониятлар даражасида хавфсиз қилиш учун илғор технологиялардан фойдаланади.

“Тўлов хизматларининг бутун туркумини ишга тушириш Tenge Bank’нинг рақамли трансформацияси жараёнида муҳим қадами ҳисобланади. Биз турмуш тарзининг кенг доирасига мос бўлган индивидуал ечимларни таклиф этамиз, яъни модани қадрлайдиганлар учун замонавий аксессуарлар, актив ҳаёт кечирадиганлар учун инновацион ечимлар, кўплаб одамлар учун эса универсал мобил ҳамён,” — деб таъкидлади Tenge Bank Бошқарув Раиси ўринбосари Олег Анашев.

Tenge Bank замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатаётган универсал банкдир. Банк Қозоғистон Халқ Банкнинг (Halyk Bank) шўба филиали ҳисобланади. Halyk Bank Қозоғистондаги энг йирик тизимни ташкил этувчи банклардан бири бўлиб, Halyk Group таркибига киради ва Марказий Осиёдаги етакчи молия институтларидан бири ҳисобланиб, кенг мижозлар базаси ва филиаллар тармоғига эга. Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнесга банк хизматларининг тўлиқ спектрини таклиф этади. Halyk Group Грузия ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.

E-mail: info@tengebank.uz

Саҳифа | Facebook | Instagram | Telegram

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид