Қозоғистонда полиция ходимлари уч ўзбекистонликнинг паспортини олиб қўйди
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари саъй-ҳаракатлари билан Қозоғистонга муолажа олиш мақсадида борган уч нафар ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари олиб берилди.

Фото: "Дунё" АА
Дипломатик миссиядан олинган маълумотга кўра, Ф.Р., Ф.А. ва С.М. маҳаллий ички ишлар ходимлари томонидан паспортлари ноқонуний тарзда олиб қўйилгани бўйича мурожаат қилган.
Ўрганишлар давомида, шу йил 28 январ куни маҳаллий полиция ходимлари улар турган меҳмонхонага келиб, уларнинг паспортларини олиб қўйгани ва Қозоғистондан чиқариб юбориш билан таҳдид қилгани маълум бўлди.
Олмаота вилояти Ички ишлар бошқармаси мутасаддилари билан олиб борилган музокаралар натижасида, полиция ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва талаби ноқонуний бўлгани ўз тасдиғини топди.
Чунки, 2000 йил 7 июлдаги Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари тўғрисидаги Шартномага мувофиқ Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида бир ой муддатгача регистрациясиз бўлиши мумкин.
Ушбу талабдан келиб чиқиб, юқорида номлари келтирилган юртдошлар Қозоғистон қонунчилигини бузмаган. Шу боис, ҳеч қандай маъмурий жавобгарликсиз уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларининг қайтарилиши таъминланди.
Мавзуга оид

13:58 / 07.03.2025
Австралияда ўсмир ўқотар қурол билан самолёт бортига яширинча чиқди

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025