Москвадаги мигрантлар ётоқхонасида менингит инфекцияси тарқалди
Ўзбекистоннинг беш нафар фуқароси шифохонага ётқизилгани таъкидланмоқда.

Фото: ТАСС
Россиянинг Москва шаҳридаги «Кутузов» ётоқхонасида мигрантлар орасида менингит инфекцияси тарқалди.
Mash хабарига кўра, мигрантлар менингитга қарши эмланган, шундан кейин менингококк инфекцияси авж олган.
Қайд қилинишича, менингококка қарши «Менактра» вакцинаси қўлланган. Баъзи мигрантларда инъекциядан кейин бош оғриғи ва иситма қўзғалгани қайд этилган.
Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг беш нафар фуқароси, шунингдек, Тожикистоннинг бир нафар фуқароси шифохонага ётқизилган. Уларнинг исми-шарифи хабарда келтирилмаган.
Мавзуга оид

16:18 / 10.05.2025
АҚШ тўрт нафар ўзбекистонликни депортация қилиш учун ҳибсга олди

22:46 / 03.05.2025
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди

21:09 / 03.05.2025
АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар Тошкентга қайтди

19:35 / 02.05.2025