Спорт | 12:02 / 11.02.2025
2743
2 дақиқада ўқилади

Янина Кускова велошоссе бўйича Осиё чемпиони бўлди

Таиланднинг Пхитсанулок провинциясида ўтказилаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионати доирасида аёллар ўртасидаги индивидуал вақт пойгаси бўлиб ўтди.

Фото: Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси

Унда Ўзбекистон шарафини миллий терма жамоа аъзоси, тажрибали Янина Кускова ҳимоя қилди. У мазкур дастурда энг яхши натижани қайд этиб, олтин медалга эга чиқди:

Янина Кускова — 42:50.566 (Ўзбекистон);
Сафия Ал Саеҳ — 43:50.463 (БАА);
Тсуяка Учино — 44:03.610 (Япония).

Бугун Осиё чемпионатининг тўртинчи кунги беллашувлари ташкил этилади. Кун давомида ёш йигитлар, аёллар ва U-23 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида индивидуал вақт пойгаси бўлиб ўтади:

ёшлар, индивидуал вақт пойгаси - 13:00-15:00. Таркиб: Артур Стрелцов;
аёллар ва U-23 қизлар, индивидуал вақт пойгаси - 15:00-17:00. Таркиб: Янина Кускова, Асал Ризаева.

Дастур Буэнг Си Фай кўллар тизими ҳамда Пичит провинцияси оралиғида ташкил этилади.

Шунингдек, Таиландда пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионати якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида гуруҳ пойгалари давом эттирилди ва унда терма жамоанинг 8 нафар аъзоси шоҳсупага кўтарилди:

Олтин
Азиз Отахўжаев (Т1)
Маржона Пардабоева (Т1)
Одина Ҳамдамова (Т2)

Кумуш
Зарифа Мўминова (Т1)
Фотима Ҳайдарова (Т2)
Баҳодир Одинаев (Т2)

Бронза
Саиджаббор Дадахонов (Т1)
Жасур Илҳомов (Т2).

Якуний натижаларга кўра, терма жамоа аъзолари қитъа биринчилигида 12 та олтин, 9 та кумуш ва 5 та бронза, жами 26 та медалга сазовор бўлишди ва умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди.

Мавзуга оид