Ўзбекистон | 13:42 / 11.02.2025
4455
3 дақиқада ўқилади

12 феврал куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» 12 феврал, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–2 даража, кундузи +3...+5 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража, кундузи –3...+2 даража бўлади.

Бухоро вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –2...–7 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –2...–7 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0....–5 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +1...+6 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –7...–12 даража, кундузи 0...–5 даража бўлади.

Мавзуга оид