Жамият | 17:00 / 09.02.2025
4224
6 дақиқада ўқилади
Реклама

“Japan Digital University Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги муҳим кўприк” – Япония элчиси

Japan Digital University Ўзбекистонда таълим бериб, ўз битирувчиларини Японияда иш билан таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган инновацион таълим муассасаси ҳисобланади. Университет талабалари нафақат япон тилини мукаммал ўрганиш, балки IT соҳасида зарурий билимлар ва кўникмаларни ҳам эгаллашади.

Ўқиш жараёнида талабалар Японияда ишлашга тайёр бўлиш учун IT соҳасида чуқур билимлар олишади. Шу билан бирга, университет 3 та асосий имкониятни тақдим этади:

  • Японияда иш билан таъминот
  • Ўқув жараёнида япон компаниялари билан реал лойиҳаларда қатнашиш
  • 3 та дипломга эга бўлиш имконияти: Japan Digital University дипломи, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети "Компьютер лингвистикаси" йўналиши дипломи ва Япониядаги ҳамкор университетлардан бирининг дипломи.

Бундан ташқари, ўқиш давомида ўзлаштиришни юқори даражада кўрсатаётган талабалар Японияда реал амалиётда қатнашиш имкониятига эга бўладилар.

Япониянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳатори Такаши ўзбек талабалари учун Япониядаги имкониятлар ҳақида гапирди:

“Бугунги фестивал Японияда ўқишни ният қилганлар учун маълумотлар алмашинуви вазифасини бажарди. Бу фестивал Ўзбекистон ва Япония алоқаларини ривожлантириш учун жуда аҳамиятли бўлди деб ўйлайман. Мингга яқин киши тадбирда қатнашиш учун рўйхатдан ўтганлиги, бу даражада кўп одам қизиқиш билдирганлиги учун чуқур миннатдорчилик билдираман.

JDU номли ташкил этилганига 4 йилдан ошган университет томонидан қилиб келинган тизим сабабли шундай натижага эришилди. Жуда яхши тадбир бўлди. Тадбирда кўплаб ёшлар япон маданияти ва япон миллий ўйинларидан баҳраманд бўлиб юрганликларини кўрдим. Элчи сифатида ҳаммасидан ҳам кўра кўплаб ўзбек ёшларининг Япония ва япон тилига бўлган қизиқиши борлигидан жуда мамнунман. Ҳозир Японияда аста-секинлик билан қарияларнинг сони ортиб , ёшлар камайиб кетмоқда. Бунинг натижасида, ишчи кучига талаб ошиб бормоқда. Бугун ўқитилаётган талабалар албатта Японияга ўқишга ёки ишлашга боришлари мумкин. Японияда турли хил имкониятлар бор. Ўзбекистонлик ёшлар Японияга келиб дунёнинг бошқа ҳудудларига ҳам бора олишлари мумкин. Japan Digital University Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги муҳим кўприк вазифасини ўтайди.

Кичик болалар ҳам Япония ҳақида кўпроқ ўрганиб билимларини оширишларини хоҳлардим. Бунинг учун Япония элчиси сифатида қўлимдан келганча қўллаб қувватлайман”.

“Япония рақамли университети 2019 йилда давлат раҳбарининг Японияга ташрифи чоғида ташкил этилган. 2024 йилда илк битирувчиларимизни чиқардик. Бизни хурсанд қилган тарафи ўша битирувчиларимизнинг барчаси Япониянинг IT-компанияларидан ишлаш таклифини олишди. Айни пайтда виза ишлари кетяпти, улар тез орада хорижда ишлашни бошлашади.

Бу университет замон талаблари асосида фаолият олиб боради. Яъни фақат ўқитиш эмас, ишга жойлашгача бўлган вазифани зиммасига олади. Японияда расман ишлаш ва яхши маош олиш имкониятини тақдим этади. Бу фақат ойлик учун эмас – тажриба учун ҳам муҳим”,- дейди JDU ректори Равшанбек Мамажонов.

Японияда бандликни таъминлаш бўлими раҳбари Тошиюки Кудо ўзбек талабаларининг тил ўрганиш даражаси юқори эканлигини таъкидлади:

“Бизнинг университет IT соҳаси бўйича ишловчи талабаларга таҳсил бериб кемоқда. Ҳозирда ушбу Университетимизда тахминан 600 дан ортиқ талабаларимиз таҳсил олишмоқда. Бизнинг Университимизда 10 дан ортиқ япониялик ва 50 га яқин ўзбек ходимлари биргаликда ишлашмоқда. Япон ҳамда ўзбек ходимлари турмуш тарзи, маданият ва тарихи бир-биридан фарқ қилса-да, янгича ишлаш услубида биргаликда ишлаб келишмоқда. Япония таълими анчагина батафсил ўрганиладиган таълим тизими услуби ҳисобланади. Вақтга риоя қилиш, давомат, вазифаларни вақтида топшириш, гуруҳдошлар билан вақтга эътибор қаратган ҳолда таълимни биргаликда олиб бориш бу Япония таълим тизимининг энг катта ўзига хослиги ҳисобланади.

Бундан ташқари, ушбу таълим тизимининг мазмуни шуки, янгича фикрлаш, янгича ўрганиш услубини таклиф қилиш япон таълим тизимининг урфга кирган услубларидан бири ҳисобланади.

Бизнинг университетимизда ишлаш ўзига хос фаолият сифатида олиб борилмоқда. Ҳар йили талабаларимиздан 3 кишидан 6 кишигача ярим йил давомида Япония компанияларида ишлаш билан биргаликда амалиёт ўташ орқали тажриба оширишяпти.

2024 йили сентябрда 5 киши университетни битирди. Шунингдек, 2025 йил март ойида 2 нафар битирувчиларни чиқаришни режалаштирганмиз. Битирувчиларимизнинг ҳаммаси, яъни 7 нафари Япония компанияларида иш билан таъминланиши аниқ бўлди. Ушбу иш билан таъминланган талабаларимизнинг ўзига хосликлари шундаки, “Япон тили билимлари жуда юқори даражада” деб компания хўжайинлари томонидан эътироф этилган. Одатда, чет элликлар япон компаниясида ишлаши учун дастлаб япон тили маҳоратларини янада оширишлари учун мастер класслар ташкил қилинади. Япон компаниялари бошлиқлари JDU талабаларини япон тили даражаси жуда зўр деб эътироф этиб , JDU талабалари учун қўшимча япон тили дарслари шарт эмас дейишмоқда. Бу бизнинг Университетимизда япон тили дарслари ишончли тарзда олиб борилаётганидан далолат беради”, - дейди у.

Japan Digital University билан Ўзбекистонда таълим олиб, Японияда карьерангизни бошлаш имконини қўлдан бой берманг!

Қўшимча маълумотлар:

Тел: +998712000595

Сайт: www.jdu.uz

Инстаграм: jdu.uz

Телеграм: jduniversity_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид