Ўзбекистон | 15:40 / 09.02.2025
20747
3 дақиқада ўқилади

Эртага аксарият ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет эртага, 10 феврал куни учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечқурун ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+2 даража, кундузи +3...+5 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –5...–10 даража, кундузи –3...+2 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...–7 даража, кундузи –3...+2 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –5...–10 даража, кундузи –3...+2 даража бўлади.

Мавзуга оид