Англия кубоги. Ҳусанов гол киритган ўйинда «Манчестер Сити» камбэк қилиб, 1/8 финалга йўлланма олди
Англия кубоги 1/16 финал босқичида «Манчестер Сити» Лондонда «Лейтон Ориент» меҳмони бўлиб, камбэк эвазига кейинги босқичга йўлланма олди.
Пеп Гвардиола шогирдлари 3-дивизион вакилига қарши 1-бўлимни жуда омадсиз ўтказишди. Мезбонлар 16-дақиқада узоқ масофадан зарба йўллагач, тўп «Сити» дарвозабони Ортегага тегиб, дарвозадан ўрин олди – 1:0.
Биринчи бўлимнинг ўзида дебютант Нико Гонсалес жароҳат олиб майдонни тарк этган бўлса, бўлимни ёмон ўтказган яна бир дебютант ҳимоячи Витор Рейс танаффусда ўрнини Абдуқодир Ҳусановга бўшатди.
Иккинчи бўлимда майдонга тушган ўзбекистонлик ҳимоячи ўйинда бурилиш ясай олди. 56-дақиқада Луиснинг зарбасидан кейин тўп Абдуқодирга тегиб, дарвозадан ўрин олди – 1:1. Бу Ҳусановнинг дебют голига айланди.
79-дақиқада эса Кевин де Брюйне Грилишнинг узатмасини голга айлантириб, жамоасининг камбэк қилишини таъминлади – 2:1.
Шу тариқа, «Сити» ғалабага эришиб, нимчоракфиналга йўлланма олди. «Шаҳарликлар» 11 феврал куни ЕЧЛ ўтиш ўйини доирасида «Реал»га қарши майдонга тушади.
Англия кубоги. 1/16 финал
Лейтон Ориент – Манчестер Сити 1:2
Голлар: 1:0 – 16, автогол Ортега, 1:1 – 56 Ҳусанов, 1:2 – 79 де Брюйне.
Лейтон Ориент – Кили, Карри, Хэпп, Симпсон, Жеймс, Браун (Болл, 85), Гэлбрейт (Обиеро, 86), Жайесими (Прэтли, 54), Донли (Аджей, 85), Перкинс (Купер, 65), Келман.
Манчестер Сити – Ортега, Рубен Диаш (Стоунз, 46), Рейс (Ҳусанов, 46), О`Райли (де Брюйне, 72), Льюис, Гундўган, Нико Гонсалес (Бернарду Силва, 22), Грилиш, Макати (Фоден, 72), Савио, Мармуш.
Мавзуга оид

16:32 / 22.02.2025
«Манчестер Сити» «Ливерпул»га қарши, «Челси» ва «Бавария»да ҳам жиддий синов. Ҳафта ўйинлари анонси

13:39 / 16.02.2025
Пепдан мақтов, Ҳоландни ортда қолдирди ва ғалабали серия – Ҳусанов «Сити»даги илк 90 дақиқани қандай ўтказди?

11:47 / 16.02.2025
«Сити»да йирик ғалаба, «Реал» ўйинида можаро. Кун ўйинлари

20:44 / 08.02.2025