Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилиши мумкин
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Шавкат Умрзоқов ўзбек-турк муносабатлари жадал ривожланаётганини, бу давлатлар раҳбарлари асос солган стратегик ҳамкорлик маҳсули эканлигини таъкидлади ҳамда бунда турк дипломатик корпусининг ҳам хизматини эътироф этди.
Меҳмон қабул учун миннатдорлик билдириб, унинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси якунига етаётганини маълум қилди ҳамда аввал муҳокама қилинган масалалар – Турк мактабини кенгайтириш, Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номини Тошкент кўчаларидан бирига бериш ҳамда Тошкент шаҳрида Турк боғини ташкил этиш бўйича ўз мулоҳазаларини билдирди.
Учрашув якунида тарафлар ўзаро мулоқотни давом эттириш ҳамда ҳар икки давлат учун манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.
Мавзуга оид

08:35 / 22.02.2025
Амир Темур кўчасида Cobalt пиёдани уриб юборди

08:00 / 18.02.2025
Нукус кўчасида Lacetti ва Malibu-2 ўзаро тўқнашди

14:00 / 08.02.2025
Олмазор туманида 7,3 км узунликдаги йўл гастрономик кўчага айлантирилади

08:51 / 24.01.2025