Жиззахда 1,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
Ғаллаорол туманида фуқаро рудадан рангли металларни ажратиш учун табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали уланиб, 1,35 млрд сўмлик зарар етказди.

Фото: Ҳудудгазтаъминот
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида тадбиркор кўп миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Ҳудудгазтаъминот».
«Ҳудудгаз Жиззах» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, «Ғаллаоролтумангаз» ГТБ ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилди.
Самарқанд кўчасида яшовчи фуқаро хонадонида рудадан рангли металларни ажратиш учун табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали уланиб, «зангори ёқилғи»дан ноқонуний фойдаланиб келган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 1 миллиард 354 миллион сўмлик зарар аниқланди.
Мазкур ноқонуний ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.
Мавзуга оид

09:51 / 09.03.2025
Учта вилоятда “валютчиклар” ушланди

10:15 / 04.03.2025
Ўзгалар номига аккаунт очиб, уларнинг танишидан пул ундирган талаба ушланди

08:57 / 24.02.2025
616 млн сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш шохобчаси аниқланди

14:54 / 23.02.2025