2024 йилда истеъмолчиларга 1 трлн сўм кэшбек тўлаб берилди
Йил давомида истеъмолчилар томонидан 1 млрд харид чеки рўйхатдан ўтказилди.
2024 йилда истеъмолчиларга 1 млрд харид чеки учун 1 трлн сўмдан ортиқ кэшбек тўланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Тўланган «кэшбек»лар бўйича етакчи ҳудудлар:
- Тошкент шаҳри - 412,2 млрд сўм;
- Тошкент вилояти - 107,1 млрд сўм;
- Самарқанд вилояти - 93,2 млрд сўм;
- Фарғона вилояти - 75,6 млрд сўм;
- Андижон вилояти - 52 млрд сўм.
Маълумот учун, чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидларга берилган чеклар учун кэшбек 2022 йилда жорий қилинган.
2024 йил январдан аҳолига қайтариладиган 1 фоизлик кэшбек суммасига чегаравий миқдор ўрнатилди — БҲМ 60 баравари.
Мавзуга оид

13:16 / 07.02.2025
Савдо ва хизматлар секторига ижтимоий солиқ имтиёзи узайтирилади, шартлар ўзгаради

17:13 / 23.01.2025
Янги уй-жой харидида кэшбек тизими жорий қилиниши мумкин

21:40 / 18.07.2017
Президент солиқ маъмуриятчилигининг замонавий усулларига ўтишга фармон берди

20:50 / 18.07.2017