Ўзбекистон | 14:58 / 06.02.2025
2412
2 дақиқада ўқилади

"Уй-жойнинг ягона ҳаёт цикли" тамойили жорий этилмоқда

Президент "Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш ва турар ва нотурар жой объектларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Уй-жой ва нотурар жой объектларни улушли иштирок асосида қуриш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатлаш учун қуйидагиларни назарда тутувчи "Уй-жойнинг ягона ҳаёт цикли" тамойили жорий этилмоқда:

• уй-жой ва нотурар жой объектларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнида жисмоний ва юридик шахслар (улушдор) ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш;
• мавжуд ер ресурсларидан самарали (интенсив) фойдаланган ҳолда уй-жой қурилишини ташкил этиш;
• уй-жой қурилиши соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муддатларини қисқартириш;
• уй-жойларни улуш киритиш ва ипотека кредити асосида сотиб олишнинг ишончли ва самарали имкониятини яратиш;
• уй-жой қурилишида энергия тежамкор қурилиш материалларидан фойдаланишни оммалаштириш.

"Уй-жойнинг ягона ҳаёт цикли" тамойили доирасида 2025 йил 1 июлдан бошлаб қурилиш-пудрат ташкилотлари, девелоперлар ва буюртмачилар (қурувчилар) томонидан объектларни қуришда улушдорларнинг пул маблағларини жалб қилиш фақат кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилган, нотариал тасдиқланган улушли иштирок асосидаги қурилиш шартномаси асосида амалга оширилади.

Мавзуга оид