Ўзбекистон | 10:22 / 06.02.2025
3461
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд нони географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди

Адлия вазирлиги Самарқанд нони географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатига киритилганини эълон қилди.

Фото: Telegram / adliyangiliklari

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасининг кўмаги билан 4 феврал куни “Самарқанд нони” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Адлия вазири Акбар Тошқулов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга географик кўрсаткич ҳужжатини топширди.

2022 йил март ойида кучга кирган “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги қонунга кўра, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилади. 

Унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.

Мавзуга оид