Ерни ижарага олганлар экин турларини мустақил равишда танлайди – янги тизим
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишда, тажриба-синов тариқасида, ижарага олувчиларнинг мустақиллиги ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга асосланган янги тизим яратилади.

Фото: Getty images
«Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишда, тажриба-синов тариқасида, ижарага олувчиларнинг мустақиллиги ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга асосланган янги тизим яратилади.
Янги тизим доирасида:
- ер участкалари контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда «E-auksion»да савдоларга чиқарилади;
- электрон онлайн аукцион савдоларида яшаш жойидан, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, бошқа ер участкаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар, барча жисмоний ва юридик шахслар (резидентлар), шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар иштирок этиши мумкин.
Янги тизим доирасида электрон онлайн аукцион ғолиби – ижарага олувчи Ер кодексида белгиланган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар билан бирга қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади, жумладан:
- ер участкасидан 49 йил ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш;
- қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари, навлари ва ҳажмларини мустақил равишда белгилаш;
- ер участкасини иккиламчи ижарага бериш;
- дала четида 20 сотихдан кўп бўлмаган, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни жойлаштириш.
Мавзуга оид

16:15 / 19.02.2025
Айрим туманларда кичик логистика марказлари барпо этилади

16:42 / 07.02.2025
2024 йилда биржада сотилган энг арзон ва энг қиммат авторақамлар нархи маълум қилинди

19:33 / 05.02.2025
Олтин изловчи 12 та компания Навоийдаги 31 та олтин участкасини сотиб олди

16:32 / 04.02.2025