Tashkent INDЕX: Марказий Осиёнинг энг йирик ва замонавий савдо маркази
2022 йилда иш бошлаган Tashkent INDЕX 72 гектар майдонни эгаллаган гигант бозор ҳисобланади. Катталиги жиҳатидан Марказий Осиёда етакчилардан бўлган бозор ҳудуди таққосланганда Тошкент халқаро аэропортининг терминали ҳудудидан 1,5 баробар, Сергели автомобил бозоридан уч марта, Янгиобод бозоридан эса 5 марта катта. Tashkent INDЕX фақат автомобиллар савдосига мўлжалланган деганлар адашади: турли савдо ва кўнгилочар масканлар, йирик савдо тармоқлари, қурилиш моллари бозори, деҳқон бозори – барчаси бир жойда тўпланган.
Жойлашув жиҳатидан шаҳарнинг турли нуқталаридан осон етиб бориш учун автобус, метро каби барча транспорт воситалари билан бориш қулай бўлган Янгиҳаёт тумани, Янги Сергели ва Қипчоқ кўчалари кесишувида жойлашган бўлиб, шаҳар марказидан бу ерга етиб келиш учун атиги 15 дақиқа вақт кетади.
Tashkent INDЕX – замонавий “машина бозор”да нималар бошқача?
Tashkent INDЕX автомобил бозори ҳақиқатан ҳам автомобил савдоси учун йирик ва қулай марказ. Бу ерда янги ва фойдаланилган автомобилларни харид қилиш ёки сотиш учун барча имкониятлар яратилган. Харидорлар учун кенг танлов, сотувчилар учун эса автомобилларни тез ва самарали сотиш учун махсус хизматлар ва маркетинг воситалари мавжуд.
Tashkent INDЕX автомобил бозори – бу нафақат автомобил сотиш ва харид қилиш жойи, балки ҳар бир ҳайдовчи учун ҳақиқий қулайлик маркази. Бу ерга келганингизда, нафақат вақт ва маблағни тежайсиз, балки керакли барча хизматларни бир жойда ҳал қилишингиз мумкин. Бозорда автомобил ихлосмандлари ва ҳайдовчилар учун бошқа кўплаб хизматлар ҳам тақдим этилади:
- Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш бўлинмаси, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш.
- Техник хизмат кўрсатиш марказлари – автомобилни техник кўрикдан ўтказиш, мой алмаштириш ва бошқа муҳим қисмларни текшириш учун махсус хизматлар мавжуд.
- Нотариус хизматлари – сотув ёки харид жараёнида керакли ҳужжатларни тез ва осон расмийлаштириш мумкин.
- Автомобил суғуртаси – суғуртани шу ернинг ўзида расмийлаштириб, автомобилни бехавотир ҳайдашни бошлаш мумкин.
- Автомобил эҳтиёт қисмлари ва аксессуарлар дўконлари – автомобилингиз учун эҳтиёт қисмлар ёки аксессуарлар керак бўлса, улар ҳам бу ерда мавжуд.
- Автомобил ювиш ва тозалаш хизмати – сотувдан олдин ёки хариддан кейин автомобилни ювиш ва ички қисмини тозалаш хизмати ҳар доим қўл остида.
- Тест-драйв имконияти – харидорлар машинани сотиб олишдан аввал синаб кўришлари мумкин, бу эса автомобилнинг реал ҳолатини баҳолашга ёрдам беради.
Бу ерда ишончли автомобил харид қилиш учун техник текширувни амалга оширадиган Intest техник маркази бор. Туркия технологиялари асосида олиб бориладиган текширувда автомобилдаги барча камчиликларни аниқлаш мумкин.
“Ўзбекистонга келганимизга 6 ой бўлди. 15 йил олдин биз бу ишни Туркияда бошлагандик. Бу ерда бозорларни ўрганиш жараёнида машина олди-сотди жараёнида одамларнинг алданганини кўрдик. Ва маҳаллий аҳолида бу ишга эҳтиёж борлигини билдик. Гапларим нотўғри тушунилишини истамасдим, алдов ҳолати фақат бу ерда эмас, табиийки Туркияда ҳам бўлган, бўлади ҳам. Ва айнан шу муаммоларни бартараф этиш учун бу ерда ҳам иш бошладик.
Яъни сиз машина сотиб оляпсиз, "Intest" га келиб текширтиринг, кўнглингиз хотиржам бўлсин. Сабаби биз текширамиз ва кафолатланган ҳужжат берамиз. Ҳужжатда қандайдир хатолик бўлса, биз унинг жаримасини тўлаймиз. Шунинг учун энг сўнгги технологиялар билан текширамиз ва ҳисоботини берамиз. Биз бу ишни бошлаганимизга 6 ой бўлишига қарамасдан келган мижозларимиз орасидан франшиза ҳам сўрашяпти. Бу ишни Самарқандда, Фарғонада ва водий вилоятларида ҳам қилишни хоҳлайдиганлар топиляпти. Келгусида франшиза беришни режа қилганмиз. Чунки ишимиз фақат ишонч масаласи, биз ишимизга тўлақонли ишонч билан сифатли қиламиз.
Масалан, бу ерда ишлайдиган бир ходим машина олиб келди. Машинани унга 1600 км юрганлигини айтиб сотишибди. Биз одатда машиналарни 3 босқичли текширувдан ўтказамиз. Текширув натижасида машина аслида 3290 км масофани босиб ўтганлигини аниқланди.
Бизда текшириш нархи ҳам унчалик қиммат эмас, 450.000 сўм. Мисол учун 30.000 долларлик машинани 40-50 доллар сарфлаб унинг асл ҳолатини билиш яхшироқ деб ўйлайман ва бу бошқа катта харажатлардан сақлаб қолади”, – дейди Интест асосчиси.
Арзон ижара нархлари ва кенг танлов – тадбиркорлар ва харидорлар манфаати
Бозорда жами 6,500 дан ортиқ дўкон мавжуд бўлиб, улардан 2,000 дан ортиқ дўконда тадбиркорлар ўз ишларини олиб боришмоқда.
Уй қуриш ёки таъмирлаш жараёнида кўпчилик керакли материалларни топиш учун бир жойдан бошқасига югуриб вақт ва куч сарфлайди. Tashkent INDЕX’да жойлашган қурилиш материаллари бозори эса бу муаммони ҳал қилишни мақсад қилган. Тез кунларда бу ерда уй-жой қурилишидан тортиб, катта техникалар учун эҳтиёт қисмларгача топиш мумкин бўлади. Бозор нафақат харидорлар учун, балки сотувчилар учун ҳам катта қулайлик яратади. Чунки дўконларга юк машиналари бемалол кириб, маҳсулотларни тўғридан-тўғри етказиб беради. Бундан ташқари, ижарага олинган дўконлар учун бонус қилиб омборхоналар ҳам берилади.
Тадбиркор фикри: “Бу бозорни танлашимизга сабаб – ижара нархларининг арзонлиги. Шаҳар ўртасида бундай дўконлар ижараси 5-6 баравар қиммат. Бизни бу ер нархи билан ўзига тортди. Биринчидан янги қурилган жой, тайёр таъмирланган, мебел билан кириб ишни бошлаб юборавериш мумкин. Марказдан етиб келиш учун янги йўл ҳам очилган. Иккинчидан, автотураргоҳнинг қулайлиги, электромобиллар учун ҳам қувватлаш станциялари кўп. Ҳудуд тозалиги доимий назорат қилинади.
Биз айни пайтда бозорга янги маҳсулотни тақдим қиляпмиз. Охирги пайтда нафақат Тошкент, умуман олганда ҳаво сифати пасайиб кетди. Шу сабаб наносеткаларни олиб келдик. Буни оддий москит сеткадан фарқи – ташқаридан кираётган заҳарли тутун, чанг, аллергенларни филтрлаб уйга тоза ҳаво киришини таъминлаб беради.
Бу наносеткалар Жанубий Корея технологиялари асосида ишлаб чиқарилган. Ташқаридан кираётган ҳавони 85%гача филтрлаб беради”, - дейди бозорда фаолият юритаётган тадбиркорлардан бири.
Янада қулайлашаётган имкониятлар
Tashkent INDЕX ҳудудида фақат савдо-сотиқ учун эмас, турли маиший хизмат муассасалари, овқатланиш шохобчалари, кўнгилочар масканлар хизмати мавжуд. Озиқ-овқат маҳсулотларининг арзон хариди учун ҳам кўпчилик бу ерни танлайди. Махсус саноат зонасида эса 100 дан ортиқ корхоналар фаолият юритмоқда. Оддий сувдан тортиб бутун бошли бекатлар ишлаб чиқарилади. Тез орада бозорда божхона омбори ва узоқ масофадан савдо-сотиқ учун келадиган мижозларга мўлжалланган меҳмонхона ҳам очилиши режалаштирилган. Бозор ҳудудига эса умумий қуввати 1 мегаватт бўлган қуёш панеллари ўрнатилган.
Жорий йилнинг 12-16 апрель кунлари Tashkent INDEX ҳудида жойлашган қурилиш моллари бозорининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Шу муносабат билан бозорда 5 кун давомида арзонлаштирилган қурилиш моллари ярмаркаси ташкил қилинади. Шу кунлари харидорлар қурилиш молларини одатдагидан арзонлаштирилган нархларда харид қилишлари мумкин бўлади.
Айни пайтда Tashkent INDEX бозори ҳудудида жойлашган дўконлар манфаатли нархларда ижарага берилмоқда. Айнан қурилиш моллари бозорида жойлашган дўконларни ижарага олганлар учун бонусга омборхона ҳам тақдим этилади. Дўконларни фақат ижарага эмас, балки харид қилиш имконияти ҳам мавжуд.
Қўшимча маълумот учун: +998(55)515-33-33 | Instagram | Telegram
Реклама ҳуқуқи асосида