Riviera савдо маркази фарроши лифт шахтасида ҳалок бўлди
У лифт шахтасига шиша ойналарни тозалаш учун кирганида бахтсиз ҳодиса рўй берган.

Фото: afisha.uz
3 феврал куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани жойлашган Riviera савдо марказида фаррош аёл бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди.
Kun.uz манбасининг хабар беришича, шахтада ишлаётган аёлни лифт босиб қолган. Аёл воқеа жойида вафот этган.
Бош прокуратура ахборот хизматининг аниқлик киритишича, 3 феврал куни соат 11:10 да савдо мажмуасида фаррош бўлиб ишловчи 45 ёшли Ш. М лифт шахтасига шиша ойналарни тозалаш учун кирган. У шахтанинг бурчак қисмида эканида лифт эшиклари ёпилиб, тепага қараб ҳаракатланишни бошлаган, лифтни ҳаракатга келтирувчи тошлар пастга, яъни фаррошнинг устига тушиб, уни қисиб қолган.
Тошкент вилояти Бўка туманидан бўлган марҳум аёл мазкур савдо мажмуасида 2020 йилдан буён фаррош сифатида ишлаб келган. Унинг икки нафар фарзанди етим қолган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Бекзод Бердиевга кўра, бахтсиз ҳодисага техника хавфсизлиги талабларига риоя қилинмагани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Воқеа жойига прокуратура ва ИИБ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ етиб борган. Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

08:40 / 15.02.2025
Тошкентда 2025 йил охиригача 452 та лифт янгиланади

19:58 / 12.02.2025
Лифтлардаги бахтсиз ҳодисалар: сабаблар ва ечимлар маълум қилинди

17:05 / 04.02.2025
Қашқадарёда автомобилда «дрифт» қилишга уринган икки йигит ҳалок бўлди

16:14 / 04.02.2025