Иқтисодиёт | 14:38 / 03.02.2025
5676
1 дақиқада ўқилади

Покистоннинг йирик компанияси Ўзбекистон бозорига қайтмоқда

Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг Tabani Corp компанияси раҳбари Абдул Рауф Табани билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда саноат, савдо, IT ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари, мамлакатимизда тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар, ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар енгил саноат йўналишида ҳамкорлик қилиш, тўқимачилик йўналишида қўшма инвестицион лойиҳани амалга ошириш, илғор тажриба ва замонавий технологик ечимларни олиб кириш тўғрисида келишиб олинди.

Покистон вакили, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, хизматлар соҳасини рақамлаштириш ва бизнесга замонавий IT ишланмаларни жорий этиш йўналишидаги қўшма лойиҳаларда ҳам иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.

Бизнес учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш, ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш ва қўшма лойиҳаларни келишиш мақсадида Tabani Corp компанияси раҳбари бошчилигида делегациянинг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш масаласи томонлар иш жадвалига киритилди.

Мавзуга оид