483 млн сўмлик заргарлик буюмларини яшириб олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди
Фарғонада 483 млн сўмлик заргарлик буюмларини яшириб олиб кирилишига чек қўйилди.

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси
Вилоят божхона бошқармаси маълум қилишича, “Фарғона аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан Истанбул-Фарғона йўналишида Фарғонага учиб келган фуқаро олиб кириш меъёридан ортиқча ва божхона назоратидан ўтказилиши зарур бўлган товарлари мавжуд эмаслигини маълум қилган. У йўловчи божхона декларацияни тўлдирмасдан “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган.
Ушбу фуқаро ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли тўхтатилиб, ўзи ва унга тегишли бўлган қўл сумкалари белгиланган тартибда божхона назоратдан ўтказилган.
Натижада, фуқаро қўл сумкасида, ўзида тақилган ва тана аъзоларига яширилган умумий қиймати 483 млн сўмлик оғирлиги 620 граммга тенг бўлган 5 турдаги 105 дона заргарлик буюмларини божхона назоратидан яшириб олиб ўтаётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари ундирилмасдан республикага олиб киришга қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлар учун меъёр 65 грамм этиб белгиланган.
Мавзуга оид

11:14 / 25.02.2025
Фарғонада компютер клуби ходимларини калтаклаганлар қамоққа олинди

21:44 / 24.02.2025
“Мен Валломовман!” – Фарғонада безорилар компютер клуб ходимларини калтаклади

09:56 / 21.02.2025
Фарғонада Nexia-3 поезд тагида қолиб кетди

16:14 / 16.02.2025