Ўзбекларни ит деб ҳақоратлаган шахснинг видеосини бузғунчи кучлар тўқиб чиқарган — ТИВ
Россия томонининг аниқлашича, интернетда ўзбек халқини ҳақоратлагани видеоси тарқалган эркак Россия фуқароси эмас, дея маълум қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги. Бу материал халқлар ўртасида низо чиқаришга уринаётган бузғунчи кучларнинг провокацияси экани айтилди.

Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Россия фуқароси деб тахмин қилинган шахснинг ўзбекларни ит деб атагани акс этган видео тарқалган эди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, видео интернетда топилиши биланоқ Россия томонига зудлик билан мурожаат қилинган.
“Қайси миллатга мансуб бўлишидан қатъи назар, халқимизга қарата айтилаётган бундай гапларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Ўзбекистон ўз фуқароларининг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини қаерда бўлишидан қатъий назар доимо ҳимоя қилган ва ҳимоя қилади.
Биз ахборот майдонини мунтазам равишда кузатиб борамиз. Ушбу видео интернетда топилиши биланоқ, Россия томонига дипломатик каналлар орқали зудлик билан мурожаат қилинган. Бундай пайтларда асл манбани топиш ва материалнинг ҳақиқийлигини текшириш жуда муҳимдир.
Табиийки, Россия томони шу заҳотиёқ “Бундай ҳақоратомуз баёнотлар, ким томонидан айтилишидан қатъи назар, чуқур афсусланарлилиги”ни таъкидлади.
Текширувлар натижасида ушбу материал провокацион хусусиятга эга бўлиб, халқларимиз ўртасидаги муносабатларга низо келтириб чиқаришга уринаётган бузғунчи кучлар томонидан тўқиб чиқарилгани маълум бўлди.
Россия томонининг хабар беришича, видеода тилга олинган шахс Россия Федерацияси фуқароси эмас. Ҳозирда Россиянинг расмий ОАВлари ҳам бу борасида қатор материалларни эълон қилмоқда”, – дейилади Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов тарқатган баёнотда.
Россия ТИВ сўзчиси Мария Захаровага кўра, ФСБ бу эркакнинг шахсини аниқлаган: у Николай Николаевич Кочмарик. Баёнотда у украиналик экани иддао қилинган.
Мавзуга оид

18:48 / 08.03.2025
Сурияда нотинчлик – ижтимоий тармоқларда одамларнинг оммавий қирғини видеолари тарқалди

08:20 / 08.03.2025
Reuters: АҚШ Россия нефт ва газига нисбатан санкцияларни юмшатиши мумкин

20:38 / 07.03.2025
Трамп Россияга музокаралардан бош тортса «жиддий санкциялар» билан таҳдид қилди

18:59 / 06.03.2025