Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси тайинланди
Бахтиёр Ибрагимов Албания президенти Байрам Бегайга ишонч ёрлиқларини топширди.

Фото: dunyo
Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Ибрагимов (қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган) Албания президенти Байрам Бегайга ишонч ёрлиқларини топширди.
Президент қароргоҳида бўлиб ўтган тантанали маросимдан сўнг ўтказилган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бахтиёр Ибрагимов 2023 йил ноябр ойида Австрия президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топширган эди. Шунингдек, у 2023 йилда штаб квартираси Вена шаҳрида жойлашган ЕХҲТ, БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, Ядро синовларини кенг қамровли тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилоти, АЭХА каби халқаро ташкилотлардаги мамлакатимизнинг расмий вакили сифатида ҳам аккредитация қилинган.
Мавзуга оид

23:06 / 07.05.2025
Албания Трампнинг куёвига тегишли курорт қурилишини маъқуллади

15:39 / 07.05.2025
“Геосиёсий муаммоларни деб ўзбек меваларини истаганимизча ололмаяпмиз” – Ҳиндистон элчиси қароргоҳидан эксклюзив суҳбат

22:02 / 14.04.2025
Суриянинг Москвадаги элчиси Россиядан бошпана сўради

17:25 / 07.03.2025