Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Coca-Cola таркибида хлорат кўп бўлгани учун Европадаги маҳсулотларини қайтариб олди
Компаниянинг Гент шаҳридаги заводида ишлаб чиқарилган маҳсулотларда хлорат миқдорининг юқорилиги аниқланган. Сотилмаган маҳсулотларнинг аксарияти савдодан олиб ташланган ва компания қолганларини ҳам қайтариб олмоқда.

Фото: NeOldu
Coca-Cola компанияси Европанинг баъзи давлатларида ўз ичимликлари таркибида хлорат кимёвий моддаси меъёрдан ошиб кетгани аниқланганидан сўнг, уларни сотувдан қайтариб олишини эълон қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Компания Белгия, Люксембург ва Нидерландиядаги савдо жавонлардан ўз маҳсулотларини қайтариб олаётганини маълум қилди. Таъкидлашича, ушбу партиядан бешта маҳсулот Буюк Британияга ўтган йил охирида етказиб берилган ва аллақачон сотилган.
Хлорат – сувни тозалашда ва озиқ-овқат саноатида хлорли дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланилганда ҳосил бўлиши мумкин.
«Мустақил эксперт таҳлиллари шуни кўрсатдики, истеъмолчилар учун хавф жуда кам», деди компания вакили.
Coca-Cola Британия истеъмолчиларидан ҳеч қандай шикоят олмаганини ва бу борада Буюк Британия расмийлари билан ҳамкорликни давом эттиришини айтди.
Хлоратнинг меъёрдан ошиб кетган миқдори саломатликка салбий таъсир кўрсатиши ва қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин, айниқса болалар ва чақалоқларда.
Британия миллий соғлиқни сақлаш хизмати (NHS) диетологи Карон Гразетт шундай деди: «Биз қанчалик оз миқдорда бўлмасин, фейерверклар ва дезинфекциялаш воситаларида ишлатиладиган кимёвий моддаларни алкоголсиз ичимликларда истеъмол қилишни хоҳлаймизми, деб ўйлаб кўришимиз керак».
Хлорат миқдори юқори бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш кўнгил айниш, қусиш, диарея ва қоннинг кислородни ўзлаштириш қобилиятини пасайишига олиб келиши мумкин, деб қўшимча қилди мутахассис кимёвий моддалар бўйича сўнгги тадқиқотларга таяниб.
Компаниянинг Гент (Белгия) шаҳридаги ишлаб чиқариш заводида мунтазам синовлар ўтказиш чоғида хлорат миқдорининг юқорилиги аниқланган. Сотилмаган маҳсулотларнинг аксарияти жавонлардан олиб ташланган ва компания қолганларини ҳам қайтариб олмоқда.
Coca-Cola вакилининг айтишича, компания «ўз маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини устувор вазифа деб билади».
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон янги мултимодал транспорт коридорида иштирок этади
Ўзбекистон | 08:38
-
Россия расмийлари СССРдаги каби озиқ-овқат нархини қатъий белгилаб қўймоқчи
Жаҳон | 08:21
-
Ўзбекистон университетлари саудиялик ёшлар учун грантлар ажратиши мумкин
Ўзбекистон | 08:20
-
АҚШ: Хитойнинг Россия нефтини сотиб олиши 100 фоизлик божга сабаб бўлиши мумкин
Жаҳон | 08:10
Мавзуга оид

21:30 / 17.07.2025
Трамп Coca-Cola рецептини ўзгартиришни талаб қилди, компания бунга рози

14:16 / 14.07.2025
Чиқиндидан қарздор чироқсиз қолади: расмийлар ва жамоатчилик фаоли баҳси

18:27 / 21.06.2025
Чакана савдода чегирма бериш ва акция ўтказиш қоидалари белгиланиши мумкин

15:00 / 07.05.2025