Латвия ва Швеция ўртасидаги сувости кабелига шикаст етказишда гумонланган кема ҳибсга олинди
Ҳолат юзасидан олиб борилаётган терговга қатор давлат ҳокимияти органлари, жумладан, полициянинг миллий тезкор департаменти, соҳилни қўриқлаш хизмати ва Швеция Қуролли кучлари жалб этилган.

Швеция прокуратураси мамлакатни Латвия билан боғлаб турувчи кабелга шикаст етказишда гумонланган кемани ҳибсга олди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
Прокуратура кема номи ва у қайси давлатга тегишли эканига ойдинлик киритмаган. Экипаж аъзолари қаерда экани ва уларнинг мақоми ҳам очиқланмаган.
Катта прокурор Матс Юнгквистнинг сўзларига кўра, терговда қатор давлат ҳокимияти органлари, жумладан, полициянинг миллий тезкор департаменти, соҳилни қўриқлаш хизмати ва Швеция Қуролли кучлари иштирок этмоқда.
LSM портали олдинроқ ҳарбийлар шикаст етказилган кабел яқинида бўлган Michalis San номли кемани кўздан кечиргани тўғрисида хабар берганди. Латвия денгиз кучлари қўмондони Марис Поленцнинг айтишича, кема Россия томон ҳаракатланаётган бўлган. «Ўрганиш давомида ҳеч қандай шубҳали фаоллик ёки лангарнинг шикастланиши аниқланмади», — деган у.
Поленцнинг қўшимча қилишича, ҳарбийлар ҳодиса жойи атрофидаги бошқа кемалар ҳаракатини таҳлил қилиб, аллақачон иттифоқчиларга мавжуд маълумотларни тақдим этган.
Латвия давлат радио ва телевидение марказига тегишли сувости оптик толали кабелига 26 январ куни эрталаб шикаст етган. Узилишлар Вентспилс—Готланд ҳудудида қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, декабр ойида Финландия ҳукумати Россиянинг «махфий флоти» таркибига кирувчи Eagle S танкерини ҳибсга олган эди. Ушбу танкер Estlink 2 электр кабели ва тўртта телекоммуникация кабелига лангари ёрдамида шикаст етказишда гумонланган. Баъзи манбаларга кўра, кема НАТО флоти ва самолётларини кузатиш учун жосуслик ускуналари билан жиҳозланган.
Мавзуга оид

18:55 / 21.02.2025
Латвия Сейми россияликларнинг кўчмас мулк сотиб олишини тақиқловчи қонунни қўллаб-қувватлади

17:34 / 20.02.2025
Ўзбекистон ва Латвия меҳнат миграцияси бўйича битим тайёрлашга келишиб олди

23:23 / 10.02.2025
Латвияда оғир касалликка чалинган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

11:16 / 06.02.2025