Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Довуд ота» постидан Қозоғистонга ўтиш ва қайтиш уч ойга тўхтатилади
Қорақалпоғистон ва Қозоғистон ўртасидаги «Тажен» — «Довут ота» чегара ўтказиш пунктларида ҳаракатланиш 1 февралдан вақтинча тўхтатилади. Уч ой давомида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Чеклов рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига татбиқ этилмайди.

Фото: Божхона қўмитаси
Қорақалпоғистонда жойлашган «Довуд ота» (Қозоғистоннинг «Тажен») чегара ўтказиш пункти 1 февралдан вақтинча ёпилади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев.
Пунктлар орқали ҳаракатланиш уч ой муддатга вақтинча тўхтатилади. Чеклов фуқаролар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига тааллуқли. Истисно тариқасида 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг ҳаракати узлуксиз давом эттирилади.
Ушбу вақтда чегара ўтказиш пунктларида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилади ва у Қозоғистон томонидан жисмоний шахслар ва транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.
Мазкур давр мобайнида «Тажен» — «Довут ота» чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланувчи шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари «Яллама», «Зангиота (Навоий)», «Оқ олтин» ва «Малик» ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари сўралди.
Жисмоний шахслар «Қорақалпоғистон» темирйўл ўтказиш пункти орқали йўловчи поездларида ҳаракатланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Сиз халқимиз учун яшаяпсиз” — Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади
Ўзбекистон | 16:12
-
Миср Ўзбекистонда дорилар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиради
Иқтисодиёт | 15:47
-
Дарахтлар кесилиши сизга қандай таъсир қиляпти? Ижтимоий сўров
Жамият | 15:33
-
БМТ Халқаро суди: Давлатлар иқлимни ҳимоя қилиш мажбуриятига эга
Жаҳон | 15:26
Мавзуга оид

20:16 / 13.06.2025
Яна божхона: ўнлаб автомобиллар эгаларидан яширин тарзда Тожикистонда ғойиб бўлди

17:10 / 21.04.2025
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилганига изоҳ берилди

15:54 / 07.03.2025
Божхона қўмитаси 9,3 млрд сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотларини йўқ қилди

12:06 / 02.03.2025