Юн Сок Ёлнинг жиноят иш прокуратурага оширилди
Жанубий Кореянинг ҳокимиятдан четлатилган президентига нисбатан қўзғатилган иш материаллари прокуратурага топширилди. Бу тергов самарадорлигини ошириши айтилмоқда.

Фото: Reuters
Жанубий Корея Коррупцияга қарши тергов бошқармаси (CIO) ҳокимиятдан четлатилган президент Юн Сок Ёл ишига оид материалларни прокурорларга топширди, деб хабар беради Reuters.
Қайд этилишича, бу каби қарор тергов самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинган. CIO материалларга илова қилинган хулосасида Юн Сок Ёлга исён ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш тўғрисидаги айбловларни қўйган.
CIO бошлиғи ўринбосари Ли Чжэ Синнинг маълум қилишича, шу орқали терговдаги самарадорликни оширишга эришилади. «Гумонланувчи исён ташкиллаштириш каби жиддий айбловда гумонланаётган бўлса-да, у ҳозирга қадар ҳамкорликдан бош тортмоқда, иш жараёнидаги саволларга жавоб бермаяпти ва сўроқларда қатнашишдан бош тортяпти», — дейди Ли Чжэ Син. Юн Сок Ёлнинг адвокати ўз мижозининг сўроқда иштирок этмаётганини соғлиғидаги муаммолар билан боғлаган.
Жанубий Корея парламенти 14 декабр куни Юн Сок Ёлни ҳокимиятдан четлатган. Бунга давлат раҳбари томонидан 3 декабр куни сиёсий рақибларга қарши курашиш мақсадида эълон қилинган ҳарбий ҳолат сабаб бўлди. Юннинг қарори жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди ва парламент ҳарбий ҳолатни тезда бекор қилди.
18 январ куни суд Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилгани учун ҳокимиятдан четлатилган президент Юн Сок Ёлни расман ҳибсга олиш учун ордер берганди. Терговчилар энди Юн Сок Ёлни 20 кунгача ҳибсда ушлай олади, бунда унинг 15 январ куни Сеулдаги қароргоҳда ушланганидан кейинги муддати ҳам ҳисобланади.
Мавзуга оид

12:37 / 10.03.2025
Ўзбекистон фуқароси қарийб 5,1 млн долларга Сеулдан квартира сотиб олди

16:52 / 08.03.2025
Жанубий Корея президенти тергов изоляторидан озод этилди

14:07 / 07.03.2025
Жанубий Корея президентини ҳибсга олиш ордери бекор қилинди

12:20 / 06.03.2025