Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ультратовуш ёрдамида инсон кайфиятини кўтарадиган чип яратилди
Ғайриоддий технология мияга яқин жойлаштирилади ва унга товуш тўлқинлари билан таъсир кўрсатади. Натижада нафақат кайфиятни кўтариш, балки депрессияни ҳам даволаш мумкин бўлади.

Фото: Zuma Press Inc./Alamy
Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати имплант ёрдамида беморларнинг кайфиятини ўзгартиришга қаратилган инновацион синовлар бошланганини эълон қилди. Митти қурилма тўғридан тўғри бош суяги ва мия ўртасига жойлаштирилади, шунда у ультратовуш ёрдамида фаоллик харитасини тузади ва нейронларга импульс узатади.
Американинг Forest Neurotech ташкилоти ишлаб чиққан Forest 1 чипи, мия ичига киритиладиган электродли инвазив имплантлардан фарқли ўлароқ, тана билан ультратовуш ёрдамида алоқа ўрнатади. Шу тарзда у бир вақтнинг ўзида бир нечта соҳалардаги фаолликни ўқиб олади ва ўзгартиради. Ушбу хусусиятлар чипни “дунёдаги энг илғор мия-компьютер интерфейси”га айлантирди.
“Хирургиянинг янада хавфсизроқ усулларини таклиф этиш жуда қизиқ. Эпилепсия сингари касалликларни айтадиган бўлсак, бу турдаги беморларнинг учдан бир қисми соғаймайди. Айнан шу гуруҳлар учун бундай технология тақдирни ўзгартирувчи ечим бўлиши мумкин”, — деди лойиҳа раҳбари ва нейрохирург-маслаҳатчи Аймун Жамжум.
2025 йил март ойида бошланадиган синовларда 30 нафар бемор қатнашади. Уларнинг барчасида эътиборга лойиқ умумий хусусият бор — бош мия жароҳати туфайли бош чаноғининг бир қисми олиб ташланган. Шу туфайли чипларни жарроҳлик аралашувисиз ўрнатиш мумкин. Шундан кейин атиги 2 соат ичида мия фаолиятининг уч ўлчамли хариталарини яратиш имконияти пайдо бўлади.
Дастлабки синов мақсадларидан бири ҳам нейронларни мақсадли ультратовуш ёрдамида механик тарзда фаоллаштириш ва шу орқали мия фаолиятини масофадан бошқаришга уриниш. Агар бу муваффақиятли кечса, келажакда чип кўплаб беморларга нафақат кайфиятини ўзгартириш, балки депрессия, хавотир ва эпилепсия каби касалликларни даволашда ёрдам бериши мумкин.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Илҳом Алиев Украинани ҳеч қанақасига «оккупацияга рози бўлмаслик»ка чақирди
Жаҳон | 20:19
-
Индонезияда бортида 280 киши бўлган паром ёниб кетди (видео)
Жаҳон | 19:57
-
Германия канцлери: «Биз тинчлигимизга жиддий таҳдидни кўрмоқдамиз — ва бу Россия»
Жаҳон | 19:17
-
Astronomer компанияси раҳбари Coldplay концертидаги ҳодисадан кейин ишдан кетди
Жаҳон | 17:25
Мавзуга оид

22:33 / 17.07.2025
“Ёшартирувчи муолажа” — вақтинчалик таскин: тери саломатлиги аслида нимага боғлиқ?

21:57 / 17.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди

21:41 / 15.07.2025
Google гидроэлектр энергияси бўйича дунёдаги энг йирик шартномани имзолади

17:08 / 10.07.2025