Жамият | 17:42 / 23.01.2025
3419
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юнусобод туманида Nexia-2, иккита Lacetti, Spark ва Nexia-3 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда бир машина иккинчисининг устига чиқиб кетганини кўриш мумкин.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида бешта транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 23 январ куни тахминан соат 15:20 ларда Юнусобод тумани Кичик ҳалқа автомобил йўли кўчасида Nexia-2, иккита Lacetti, Spark ва Nexia-3 русумли автомашиналари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан кўриш мумкинки, Nexia-2 транспорт воситаси Lacettiʼнинг устига чиқиб кетган.

Таъкидланишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид