Украина давлат реестрлари Россия киберҳужумидан кейин қайта тикланди
Украина адлия вазирининг сўзларига кўра, бир ой олдин Россия томонидан амалга оширилган кенг кўламли киберҳужум натижасида украиналикларнинг маълумотлари йўқолмади, расмийлар «муҳим сабоқ олди» ва «тизимли ўзгаришларни амалга оширмоқда».

Фото: Jan Eifert/picture alliance
Украина давлат реестрлари инфратузилмаси 19 декабр куни россиялик ҳакерлар томонидан амалга оширилган деб тахмин қилинган йирик киберҳужумдан сўнг тўлиқ тикланди. Бу ҳақда 20 январ, душанба куни Европа ва Евроатлантика интеграцияси бўйича бош вазир ўринбосари, Украина адлия вазири Олга Стефанишина Facebookʼда маълум қилди.
«Россияликлар томонидан амалга оширилган энг йирик киберҳужумдан сўнг давлат реестрлари инфратузилмаси тикланди. Бу давлат реестрлари яна ишлашга тайёрлигини англатади», деб ёзади Стефанишина «украиналикларнинг маълумотлари йўқолмагани»ни таъкидлаб. «Биз ушбу киберҳужумдан муҳим сабоқ олдик ва тизимли ўзгаришларни амалга оширмоқдамиз», дея қўшимча қилди у. Вазирнинг сўзларига кўра, тиклаш даврида киритилган маълумотлар ҳозирда янгиланмоқда.
Стефанишина кенг кўламли ҳужум такрорланмаслиги учун расмийлар яқин келажакда ўтишлари керак бўлган учта босқични айтиб ўтди: масъулият, ҳимояни кучайтириш ва халқаро ҳамкорлик. «Кибертаҳдидлар чегара билмайди, шунинг учун биз ҳамкор мамлакатлар тажрибасидан фаол фойдаланамиз», деб ёзади у.
Украина давлат реестрлари РФдан кенг кўламли киберҳужумга учради
Украина давлат реестри сўнгги пайтлардаги энг йирик киберҳужумга учради. Бу ҳақда 19 декабр куни кечқурун бош вазирнинг Европа ва Евроатлантика интеграцияси бўйича ўринбосари, Украина адлия вазири Олга Стефанишина Facebookʼда маълум қилди. «Мақсадли ҳужум натижасида Украина Адлия вазирлиги тасарруфидаги Ягона ва Давлат реестрининг иши вақтинча тўхтатилди, энди биз гуруҳ ва бошқа хизматлар мутахассислари билан биргаликда киберҳужумларга қарши курашиш ва тизимларни тиклаш бўйича иш олиб боряпмиз», дейилади хабарда.
Вазир, шунингдек, бу ҳаракатлардан мақсад Украинанинг муҳим инфратузилмаси ишини бузишга уриниш эканини айтди ва «ҳужум россияликлар томонидан амалга оширилгани аллақачон аниқ бўлганига» аниқлик киритди.
Мавзуга оид

19:53
Европа нимадан қўрқмоқда: минтақа ўзини ҳимоя қила оладими?

23:28 / 10.03.2025
Россиядан кўчмас мулк харид қилаётган ўзбекистонликлар сони ошди

18:48 / 08.03.2025
Сурияда нотинчлик – ижтимоий тармоқларда одамларнинг оммавий қирғини видеолари тарқалди

08:20 / 08.03.2025