Статистика агентлигини салкам 8 йил бошқарган Баҳодир Бегалов лавозимидан озод этилди
Истеъфо ҳақида расмий хабар берилмаган.

Фото: Kun.uz
Баҳодир Абдусаломович Бегалов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимидан озод этилган.
Истеъфо ҳақида расмий хабар берилмади. Айни пайтда агентлик сайтида директор лавозими вакант экани кўрсатилган.
56 ёшли Баҳодир Бегалов статистика идорасини 2017 йил май ойидан буён бошқариб келаётган эди.
У 2012–2016 йилларда Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Давлат статистика қўмитаси 2022 йил охиридаги маъмурий ўзгаришларда Статистика агентлигига айлантирилиб, Президент ҳузурига ўтказилган эди. Ҳозир статистика органида директорнинг икки нафар ўринбосари фаолият олиб бормоқда: Аъзам Анваржонович Икромов (2016 йилдан буён) ва Зоҳиджон Муродович Зиёев (2019 йилдан буён).
Мавзуга оид

11:53 / 10.03.2025
Озодликдан маҳрум қилинган 20 минг киши, 4 баробарга ошган талон-торожлар – жиноятчилик статистикаси

15:05 / 07.03.2025
Бизнес учун статистика ҳисоботлари ҳажми камаяди

13:32 / 07.03.2025
Ўзбекистонда расмий статистикани тайёрлашга аутсорсинг жорий этилади

11:55 / 04.03.2025