Япониянинг Нара префектураси маъмурияти биносида “Самарқанд бурчаги” ташкил этилди
Бу бино сайёҳлар энг кўп келадиган Нара боғи ёнида жойлашган ва у меҳмонлар учун ҳар доим очиқ. Маълумотларга кўра, 2024 йилда Нара боғига 18 миллионга яқин сайёҳ келган.

Фото: dunyo.info
Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Япониянинг Нара префектураси маъмурияти жойлашган бинонинг асосий кириш қисмида “Самарқанд бурчаги” ташкил этилган. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мазкур лойиҳа Япония ҳудудлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида Нара префектураси раҳбарияти кўмагида амалга оширилган.
“Самарқанд бурчаги”дан япон тилида Самарқанд ва Нара ҳамкорлигига доир маълумотларни ўзида акс эттирган баннерлар, юртимиз туризм салоҳиятига оид қўлланмалар ва ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ўрин олган.
“Нара префектураси ва Самарқанд вилояти ўртасида ҳамкорлик алоқаларига бағишлаб ташкил қилинган ушбу бурчак маҳаллий аҳоли вакилларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Улар икки ҳудуд алоқалари, Самарқанднинг сайёҳлик салоҳияти ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан яқиндан танишяпти. Нара префектураси маъмурияти биноси шаҳримиздаги энг машҳур туризм объектлари билан бир ҳудудда жойлашгани сабабли ушбу кўргазма нафақат маҳаллий аҳолига, балки хорижий сайёҳларга ҳам Самарқанд шаҳри салоҳияти билан танишиш имкониятини тақдим этмоқда”, деган Нара префектурасининг Халқаро ҳамкорлик департаменти директори Татсия Хитоми.
Мавзуга оид

20:49 / 14.03.2025
Имом Мотуридий таваллуди кенг нишонланади

16:41 / 12.03.2025
Самарқанддан учган самолёт двигателидаги носозлик туфайли аэропортга қайтди

12:12 / 06.03.2025
Самарқанддаги боғчада ҳам тарбиячи болаларни калтаклади

09:32 / 05.03.2025