Самарқанддаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
“Жигули” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ЙТҲ содир этган.

Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса 15 январ куни содир бўлган. Пайариқ туманидаги ички йўлларнинг бирида ҳаракатланаётган “Жигули” машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда ҳайдовчи ва машина йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, ЙТҲ содир бўлган маҳаллада вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган.
Мавзуга оид

23:03 / 14.03.2025
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари

16:19 / 13.03.2025
Жиззахда юк машинаси билан тўқнашган Matiz ҳайдовчиси ҳалок бўлди

19:53 / 12.03.2025
Тошкентда Lacetti дарахтга бориб урилди

17:39 / 11.03.2025