Жамият | 10:57 / 19.01.2025
7960
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда машина бошқарган ўқувчи одам ўлимига сабаб бўлди

Ҳодиса юзасидан ўқувчи таълим олган 5-мактабда вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган.

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд шаҳрида вояга етмаган бола машина бошқариб инсон умрига зомин бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳридаги 5-мактабнинг 10-синф ўқувчиси уйда турган машинани ўзбошимчалик билан миниб чиқиб пиёдани уриб юборган.

Ҳодиса шаҳарнинг Садриддин Айний кўчасида содир бўлган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.

Мавзуга оид