Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тошкент вилояти ва шаҳридаги 46 та иссиқхона фаолияти тўхтатилди” – Экология вазирлиги
Ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш давомида Тошкент вилояти ва шаҳрининг 6 туманидаги 486 та иссиқхона ўрганилди. 37 та иссиқхона эгасига маъмурий жарима қўлланган ва 46 та иссиқхона фаолияти тўхтатилган. Бу ҳақда Экология вазирлиги маълум қилди.

Фото: Экология вазирлиги
16-17 январ кунлари Тошкент шаҳри ҳавосида ифлосланиш ортгани ортидан давлат Экологик назорати инспекцияси ва ҳудудий бўлинмалар Тошкент вилояти ва шаҳридаги 486 та иссиқхоналарда ўрганиш ўтказди. Бу ҳақда Экология вазирлиги маълум қилди.
Ўрганиш давомида Зангиота, Қибрай, Тошкент туманлари, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Бектемир, Олмазор туманларидаги иссиқхоналарнинг 440 таси фаолият юритаётгани, 46 та иссиқхона (Зангиота туманида 16 та, Қибрай туманида 10 та, Тошкент туманида 4 та, Юнусобод туманида 11 та, М.Улуғбек туманида 5 та) мавсумий бўлгани, яъни қозонхонаси йўқлиги сабабли ишламаётгани аниқланган.
Вазирликка кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти билан чегарадош бўлган Тошкент ҳалқа автомобил йўли бўйлаб 9 та нуқтадан ҳавонинг ифлосланиши бўйича кўчма лаборатория орқали ТҲАЙда Эшонгузар аҳоли яшаш пунктидан Тошкент Педиатрия тиббиёт институтигача бўлган ҳудудда ҳавонинг ифлосланиш даражаси таҳлил қилинган. Натижада PM2,5 va PM10 ифлослантирувчи моддалар миқдори 0,05 мгдан 540 мггача ортиб кетгани аниқланган.
“Дудбўрондан фойдаланиш қоидаларини бузган жами 37 та иссиқхона эгаларига маъмурий жарималар қўлланди, 46 та иссиқхона фаолияти тўхтатилди, 426 та иссиқхона эгалари экологик талабларга жавоб берадиган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш, резина қолдиқлари ва бошқа чиқиндилардан ёқилғи сифатида фойдаланмаслик юзасидан огоҳлантирилди. Назорат тадбирлари давом этяпти”, – дейилади расмий хабарда.
Мавзуга оид

23:38 / 14.07.2025
Тошкент шаҳри прокурори лавозимидан озод этилди

21:42 / 14.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

14:34 / 14.07.2025
Тошкент ва Наманганда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

13:11 / 14.07.2025