Қишлоқ транспорт воситалари хавфсизлигининг техник регламенти тасдиқланди

Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг «Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Техник регламент:
- муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарига (техника воситалари) қўйиладиган хавфсизлик талаблари;
- техника воситаларини идентификация қилиш қоидалари;
- техника воситаларини муомалага чиқариш қоидалари ҳамда мувофиқлик белгиси билан тамғалаш;
- техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш тартибини белгилайди;
Техника воситаларини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва монтаж қилиш жараёнида атроф-муҳитга ва одамларга хавфли таъсир кўрсатилишини истисно қилиш керак.
Ишлаб чиқарувчилар техника воситалари, тизимлари, компонентлари ва алоҳида техник қисмларининг техник регламент талабларига мувофиқлиги, шунингдек, қуйидагиларни таъминлаши керак:
- техника воситасининг конструктив бутунлиги;
- техника воситасини бошқаришни енгиллаштирадиган тизимлар, хусусан, бошқарув рули ва тормозлаш тизими, шунингдек, такомиллаштирилган тормоз ва барқарорлик назоратининг электрон тизимлари;
- ҳайдовчига кўрувчанлик даражаси, техник ҳолат ҳамда атроф муҳит тўғрисида ахборот бериш тизимлари, шу жумладан, ойна, кўзгу ва огоҳлантириш тизимлари;
- техника воситасининг ёритиш тизимлари;
- техника воситасининг унда ишловчилар хавфсизлигини таъминлайдиган ички жиҳозланиши;
- товушли ишора (сигнал) қурилмалари;
- иситиш ва совитиш тизимлари;
- рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш учун қурилмалар;
- техника воситасини идентификациялаш тизимлари;
- вазни ва габаритларининг техник тавсифларга мослиги;
- юк ортиш-тушириш платформалари;
- орқага юриш узатмаси ва бошқалар.
Мавзуга оид

13:17 / 10.03.2025
Ўзбекистонда йўл белгиларини қўллашда Беларус тажрибаси татбиқ этилиши мумкин

14:59 / 04.03.2025
Техник регламентларни ишлаб чиқиш тартиби тасдиқланди

12:40 / 04.03.2025
Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий транспорт хизмати йўлга қўйилади

10:36 / 03.02.2025