Ўзбекистон Эроннинг Чобаҳор порти ҳудудидан терминаллар сотиб олиши мумкин
Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг йўл ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари - Портлар ва денгизчилик ташкилоти раҳбари Али Акбар Сафои билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА
Мулоқот давомида транспорт ва логистика соҳасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, Эроннинг денгиз портлари, шу жумладан, Чобаҳор портидан фойдаланиш борасида музокараларни жадаллаштириш масаласи муҳокама этилди.
Али Акбар Сафои Эрон раҳбариятининг Марказий Осиё давлатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш қатъиятига ишора қилиб, Эрон мазкур минтақа мамлакатлари билан транзит ва транспортни мустаҳкамлашга катта аҳамият беришини таъкидлади.
Портлар ва денгизчилик ташкилоти раҳбари Ўзбекистон томонига Эрондаги муҳим транспорт-логистика "ҳаб"ларидан бири ҳисобланган Чобаҳор порти имкониятларидан кенг фойдаланиш, унинг ҳудудидан омборхона ва турли терминаллар қуриш ёки сотиб олиш мумкинлигини эътироф этди.
Мавзуга оид

09:45 / 27.11.2024
Тўлов терминалларига МСС-кодлар бириктирилади

16:26 / 17.10.2023
Humo тўлов тизими билан яна муаммолар юзага келди

12:03 / 01.09.2023
Тошкент аэропорти маҳаллий терминалининг олд қисми реконструкциядан сўнг очилди

11:55 / 06.06.2023