Ўзбекистон | 15:00 / 18.01.2025
7842
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбек лимони: Туронбанкдан янги ташаббуслар ва фойдали маслаҳатлар

Ўзбекистонда лимончилик соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Лимончилик билан шуғулланувчи аҳоли ва тадбиркорларни нафақат молиявий қўллаб-қувватлаш, балки уларга лимон етиштириш жараёнида ҳам турли фойдали маслаҳатлар бериб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фото: Туронбанк

Хусусан, лимон етиштиришга қизиққан аҳоли ва тадбиркорларни бир платформада бирлаштириш, уларга маслаҳат бериш ва соҳада тажриба алмашувини таъминлаш мақсадида Telegram ижтимоий тармоғида “Ўзбек лимони” (https://t.me/Uzbek_limoni) номли махсус гуруҳ ташкил этилган. Бу Telegram гуруҳ лимон етиштиришдаги муаммоларни ҳал қилиш, янги технологияларни тарғиб қилиш, тадбиркорларга илмий ва амалий ёрдам кўрсатиш сингари вазифаларни бажаради. Гуруҳнинг яна бир афзаллиги қисқа муддат ичида мутахассислардан онлайн маслаҳат олиш имкониятини беради.   

Шу билан бирга Туронбанк томонидан Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ҳамда экспорт қилувчилар уюшмасининг илмий ишлар бўйича маслаҳатчиси Нуриддин Фахрутдинов иштирокида лимон кўчатларини танлашдан тортиб, уларни экиш, парваришлаш ва ҳосилини териб олгунга қадар бўлган жараёнлар борасида видеодарсликлар ҳам тайёрланган.

Қуйидаги ҳавола орқали видеодарсликларни томоша қилишингиз мумкин: https://www.youtube.com/playlist?list=PLLdrKpR-DhZjvOQIt2h0HwggkPaPTyMOl

Бундан ташқари, Ustoz AI платформаси (https://apps.apple.com/uz/app/ustoz-ai/id6504815934 ) орқали ҳам лимончилик бўйича онлайн ва бепул ўқув курслар йўлга қўйилмоқда. Курслар якунида эса махсус сертификат ва касбга эга бўлишингиз мумкин.

Ҳар бир кўчат келажакдаги бойлик асосидир. Туронбанк билан бирга бу йўлда дадил қадам ташланг!

Реклама

Мавзуга оид