Ўзбекистон | 21:11 / 17.01.2025
5542
1 дақиқада ўқилади

“Ўзкомназорат” инспекциясига янги бошлиқ тайинланди

“Ўзбектелеком” компанияси тизимида фаолият юритиб келган Фаррух Рустамов “Ўзкомназорат” бошлиғи этиб тайинланди. Рақамлаштириш вазирлиги ҳузуридаги мазкур инспекцияни 2022 йилдан бери Аъзам Абдуллаев бошқараётганди.

Фото: Рақамли технологиялар вазирлиги

Президент қарори билан, Фаррух Шорухович Рустамов Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси (“Ўзкомназорат”) бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фаррух Рустамов фаолияти давомида “Ўзбектелеком” АК тизимида қатор лавозимларда ишлаган, 2024 йил январда компаниянинг Uzmobile филиали директори этиб тайинланган.

Ундан аввал “Ўзбектелеком”нинг “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали Марказий телефон боғламаси бошлиғи, “Тошкент шаҳар-Телеком” тармоқлар эксплуатация маркази директори, “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали директори бўлган.

“Ўзкомназорат”ни 2022 йил апрелдан бери Аъзам Абдуллаев бошқараётган эди.

Мавзуга оид