Ўзбекистон | 23:51 / 16.01.2025
2509
3 дақиқада ўқилади

«Гендер тенглик фаоли» миллий танлови ғолиблари тақдирланди

16 январ куни «Гендер тенглик фаоли» миллий танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева очиб берди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

«Гендер тенглик фаоли» миллий танлови Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссияси ташаббуси билан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда, деб хабар беради Сенат матбуот хизмати.

«Ушбу танловни ташкил этишдан асосий мақсад ҳар бир ташкилотда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган сиёсатни шакллантириш, соҳада амалга оширилаётган илғор тажрибаларни аниқлаш ва оммалаштириш ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, «Гендер тенглик фаоли» миллий танловида иштирок этиш учун 934 та ташкилот ва муассасалар томонидан ҳужжатлар тақдим этилган. Улар танлов комиссияси томонидан низом талаблари асосида баҳоланиб, 10 та номинация бўйича қуйидагилар ғолиб деб топилган:

  • «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи» – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси;
  • «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи» – Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
  • «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман давлат органи» – «Аммофос-Махам» АЖ;
  • «Гендер тенглик таъминлашда энг фаол ҳудудий ҳокимлик» – Хоразм вилояти ҳокимлиги;
  • «Гендер тенглик таъминлашда энг фаол туман ҳокимлиги» – Шароф Рашидов туман ҳокимлиги;
  • «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ» – Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ҳамда «Заковат» интеллектуал клуби» ННТ;
  • «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти» – «Акбаржон Баракат»МЧЖ;
  • «Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши ТВ-дастур» – «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази «Юридик клиника» кўрсатуви;
  • «Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернетдаги энг яхши веб-сайт ёки портал» – «Ойина.уз» маънавий-маърифий портал;
  • «Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр» – «Янги Сирдарё» газетаси.

Мавзуга оид