Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Тергов қўмитаси «Крокус» теракти бўйича 27 айбланувчи борлигини маълум қилди
Бундан ташқари, терактни ташкил этиш, тайёрлаш ва молиялаштиришга алоқадорликда гумонланаётган бошқа шахслар ҳам тергов қилинаётгани айтилди.

Фото: РИА Новости
Россия Тергов қўмитаси «Крокус Сити Холл» концерт залидаги теракт бўйича очилган жиноят ишига 27 нафар айбланувчини жалб қилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин «Российская газета»га берган интервюсида маълум қилди.
Бастрикиннинг таъкидлашича, 27 нафар айбланувчидан ташқари, терактни ташкил этиш, тайёрлаш ва молиялаштиришга алоқадорликда гумонланаётган бошқа шахслар ҳам тергов қилинмоқда.
Россия Тергов қўмитаси «Крокус» теракти иши бўйича айбланувчилар ўртасида «ягона пул йиғиш маркази» орқали молиявий алоқаларни аниқлаган ва уни текшириш давом этмоқда.
Бастрикин 146 киши ҳалок бўлган терактни ўтган йилнинг энг жиддий ва фожиали воқеаси деб атади.
Теракт 2024 йил 22 март куни кечқурун Москва вилоятининг Красногорск шаҳридаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир бўлди. Залга қуролланган шахслар бостириб кириб, томошабинларга қарата ўқ узди. Шундан сўнг портлаш содир бўлиб, ёнғин чиқди. Сўнгги маълумотларга кўра, терактда 146 киши ҳалок бўлган, яна 551 киши жароҳатланган.
23 март куни эрталаб Брянск вилоятида терактнинг эҳтимолий ижрочилари қўлга олинди: Далержон Мирзоев, Саидакром Ражабализода, Шамсидин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзов – барчаси Тожикистон фуқаролари.
Россия Тергов қўмитаси террорчилик ҳаракати (Россия Жиноят кодексининг 205-моддаси) бўйича жиноий иш қўзғатди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) май ойида яна 20 нафар шахс ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Октябр ойида уларнинг «Вилоят Хуросон» террорчи гуруҳига алоқадорлиги айтилди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

01:21 / 23.06.2025
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди

12:20 / 02.06.2025
Россияда Брянск ва Курскда кўприклар қулаши теракт деб тан олинди

11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти

08:40 / 13.05.2025