Ўзбекистонда ўғитлар хавфсизлигига доир талаблар ўзгарди
Вазирлар Маҳкамасининг «Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги бўйича қўшимча талаблар белгиланганлиги муносабати билан «Органик маҳсулотлар ва хомашёлар ҳамда органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлигига доир айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: Shutterstock
Ҳужжат билан 2025 йил 1 майдан кучга кирадиган Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисида техник регламент янги таҳрирда тасдиқланди. У органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлигига, уларнинг ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга, йўқ қилишга, қайта ишлашга ҳамда сотишга қўйиладиган талабларни белгилайди.
Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлигини баҳолаш мезонлари куйидагилардан иборат:
- инсон ҳаёти ва соғлиғи учун биологик, кимёвий ва радиацияли хавфлар йўқлиги;
- органик ва органик-минерал ўғитларнинг инсон яшаш муҳитига, озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигига салбий таъсирини бартараф этиш;
- токсиклик, шу жумладан, инсон саломатлигига ўзига хос ва узоқ муддатли таъсирларини баҳолаш (аллергенлик, иммунотоксинлик).
Органик-минерал ўғитларнинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг ўғит хавфсизлик паспортига мувофиқ йўқ қилинади.
Ўғитлар техник регламентга мувофиқ зарарсизлантирилгандан кейин технологик қайта ишланиши лозим.
Органик ва органик-минерал ўгитлар махсус савдо шохобчаларида сотилиши ва бу ерда уларни сақлаш шартлари бажарилиши лозим.
Бир савдо бўлимида органик ва органик-минерал ўғитларни улар истеъмол хоссаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган товарлар билан биргаликда сотишга йўл қўйилмайди.
Чакана савдода органик ва органик-минерал маҳсулотлар қадоқланган шаклда сотилади.
Мавзуга оид

18:54 / 10.03.2025
Ўзбекистон терроризм таҳдиди паст бўлган мамлакатлар қаторига кирди

00:29 / 10.03.2025
Еврокомиссия раҳбари биринчи марта хавфсизлик масалалари бўйича коллегия йиғилишини чақиради

08:36 / 07.03.2025
Еврокомиссия раҳбари Европа хавфсизлиги учун «бурилиш нуқтаси»ни кўрмоқда

15:45 / 17.01.2025