Навоийда 30 гектар ерни сотишга уринган МЧЖ раҳбари ушланди
У ижарага берилган ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 350 млн сўм олганида қўлга тушган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Навоий вилоятида ноқонуний равишда ер майдонини сотмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда «А.Н.» МЧЖ раҳбари Ж.А. корхонага Нурота тумани ҳудудидан ижара шартномаси асосида ажратилган 30 гектар ер майдонини фуқаро К.Х.га расмийлаштириб олиб бериши эвазига 350 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Андижон ва Навоий вилоятларида ноқонуний тарзда ер сотмоқчи бўлган шахслар ушлангани, Тошкентда давлат захирасида бўлган 7 сотих ерни 175 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

08:57 / 28.02.2025
Тошкентда 6,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

09:20 / 12.02.2025
644 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

19:39 / 28.01.2025
Андижон ва Хоразмда ноқонуний равишда ер майдонларини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

21:11 / 19.01.2025