Ҳиндистонда энг йирик фестивал бошланди. Унга 400 млн киши ташрифи кутилмоқда
Бу диний фестивал ҳар 12 йилда бир ўтказилади. 2025 йил одамлар ташрифи бўйича тарихий рекорд ўрнатилиши айтилмоқда.

Фото: ABP Live
Ҳиндистонда Maha Kumbha Mela номли кенг кўламли диний фестивал бошланди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Миллионлаб ҳиндлар фестивалнинг бошланишини нишонлаш учун Уттар-Прадеш штати Праяграж шаҳридаги Ганг дарёси қирғоқларида тўпланди. Байрам ҳар 12 йилда бир марта ўтказилади ва ҳинд диний тақвимида “фестиваллар фестивали” деб аталади.
Жорий йилда 45 кун давом этадиган байрамга 400 миллиондан ортиқ киши ташриф буюриши кутилмоқда — бу тарихдаги рекорд кўрсаткичдир.
Maha Kumbha Mela фестивалининг бош амали чўмилишдир, бу нафақат танани, балки қалбни ҳам гуноҳлардан поклаши айтилади. Байрам пайтида чўмилганлар чексиз қайта туғилиш циклидан чиқишига ишонилади.
Кўпчилик ушбу фестивални ҳинд бирлиги ва қудрати рамзи деб таъкидлайди. Бу йилги тантаналарга аввалгилар билан солиштирганда энг кўп пул кетиши кутилмоқда.
Фестивал арафасида ташкилотчилар ва расмийлар зиёратчиларга ибодатхоналар, чўмилиш жойлари, озиқ-овқат дўконлари, тиббий палаткалар ва дўконларда адашиб қолмаслик учун махсус мобил иловани ишлаб чиқди. 11 тилда ишлайдиган сунъий идрокка асосланган чат-бот эса WhatsApp орқали ҳар қандай логистика ва маънавий саволларга жавоб беришга ёрдам беради.
Зиёратчиларнинг йўқолиб қолиши каби азалий муаммони бартараф этиш мақсадида ҳар бир сайёҳга радиочастотали билагузук тақдим этилади. Хавфсизликни таъминлаш ва ҳаракатланишни назорат қилиш учун минглаб сув ости ҳамда ҳаво дронлари ишга туширилади. Бундан ташқари, 2000 дан ортиқ дрон иштирокидаги шоуда ҳинд мифологиясидаги ривоятлар билан осмон ёритилади.
Мавзуга оид

17:28 / 04.03.2025
Ҳиндистон-Ўзбекистон транспорт йўлаги Қозоғистонгача узайтирилди

20:26 / 03.03.2025
Камбағалликни қисқартиришда Ҳиндистон тажрибаси: муқобил йўл топилди

12:40 / 03.03.2025
Ҳиндистон Тошкентда сунъий интеллект бўйича биринчи маълумот марказини қуради

11:44 / 01.03.2025