«Сижжак» дам олиш маскани Касаба уюшмалари федерацияси тасарруфига ўтказилди
Муқаддам Гулнора Каримова эгалик қилган, 70 миллиард сўмга баҳоланган 5,38 гектарлик объект 2021-2022 йилларда бир неча бор сотувга қўйилган эди.

«Сижжак» дам олиш маскани Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси дам олиш зоналари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 27 декабрда қабул қилинган қарорда белгилаб қўйилган.
Ушбу дам олиш маскани Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Сижжак мавзесидаги «Сарбоғ» маҳалласида жойлашган ва биринчи президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнорага тегишли эди. Маскан 2017 йилнинг 10 февралида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ажрими билан мусодара этилган. Дастлаб у Ўзбекистон Триатлон федерациясига вақтинчалик фойдаланишга берилди. Сўнгра аукцион орқали сотувга қўйилди.
5,38 гектар ҳудудни эгаллаган ва 70 миллиард сўмга баҳоланган объект 2021-2022 йилларда бир неча бор сотувга қўйилган.
2023 йил 14 июндаги президент фармонига кўра, «Сижжак» дам олиш маскани хусусийлаштириладиган объектлар рўйхатидан чиқарилиб, 124-мактаб-интернатнинг балансида сақланаётган эди.
Мавзуга оид

16:53 / 06.02.2025
Швейцария «Гулнора Каримова иши» доирасида мусодара қилинган яна 182 млн долларни Ўзбекистонга қайтаради

19:11 / 29.11.2024
Швейцариянинг Lombard Odier банки Гулнора Каримова иши бўйича пул ювишда айбланди

10:57 / 22.04.2024
Сижжакда Trailblazer ағдарилиб кетди

21:06 / 28.09.2023