Ҳалокатга учраган AZAL самолётининг «қора қути»лари таҳлили якунланди
Қутилардан олинган ёзувлар Қозоғистонга топширилади. Якуний ҳисобот Қозоғистон авиаҳалокатни текшириш қўмитаси томонидан эълон қилиниши кутилмоқда.

Фото: Anadolu Agency
Бразилиянинг Авиаҳалокатларни ўрганиш ва олдини олиш маркази (CENIPA) 25 декабр куни Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учраган AZAL авиакомпаниясининг Embraer 190 самолёти «қора қути»лари таҳлилини якунлади. Бу ҳақда G1 порталига таяниб Anadolu хабар берди.
Текширувда иштирок этган манбаларга кўра, «иккита қайд қилувчи қурилмадаги маълумотларни олиш ва текшириш жараёни» 4 январ куни якунланган.
Таъкидланишича, Қозоғистон, Озарбойжон ва Россия вакиллари маълумотларни таҳлил қилиш ишларини кузатиш учун Бразилияга келган. Улар қутиларни очиш жараёнида ҳозир бўлган.
Энди «қора қути»лардан олинган маълумотлар аварияни таҳлил ва тергов қилиш учун масъул бўлган Қозоғистон авиаҳалокатни текшириш қўмитасига топширилади.
«Қора қути»лардаги ёзувларда нималар аниқлангани ҳозирча номаълум. Аварияни текшириш натижалари якуний ҳисоботда Қозоғистон авиаҳалокатни текшириш қўмитаси томонидан эълон қилиниши кутилмоқда.
25 декабр куни AZAL авиакомпаниясининг Боку-Грозний рейсини амалга ошираётган йўловчи Embraer 190 самолёти Оқтов яқинида ҳалокатга учради. Самолётда бўлган 67 кишидан 38 нафари ҳалок бўлган эди. Бу русумдаги самолётлар Бразилияда ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид

21:19 / 08.03.2025
Россияда оғир тан жароҳати олган эркак Ўзбекистонга қайтарилди

15:06 / 08.03.2025
Россияда миллиардерларнинг бойлиги Трамп келиши билан ортди

14:31 / 08.03.2025
Германияда россиялик эркак украинларни ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

14:09 / 08.03.2025